alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Шерали Жўраевнинг юбилейидан

Versal ресторанида Ўзбекистон халқ артисти, Алишер Навоий номли мукофот соҳиби Шерали Жўраевнинг 70 ёшни қаршилагани муносабати билан «юлдузли» юбилей кечаси бўлиб ўтди. Кечадаги энг ёрқин лаҳзаларни фотолавҳаларга мухрладик.

alt

Versal ресторани кирвуришининг икки тарафи устоз санъаткорнинг сурати билан безатилган.

alt

Бундан ташқари кичик залда хонанданинг турли даврларда, турли давраларда тушган суратларидан иборат кичик кўргазма ҳам бўлиб ўтди. Ҳар бир суратга ўзига ҳос изоҳ сўзлар ҳам ёзилган эди.

altaltalt

Гуллар билан безатилган ва Шерали Жўраевнинг жуда ҳам катта сурати ўрнатилган махсус фотозонада, кеча сабабчиси ва келган меҳмонлар эсдалик учун суратга тушдилар.

altalt

Кечани навбати билан Муслимбек Йўлдошев, Раъно Жўраева, Фатхулла Маъсудов, Нилуфар Сотиболдиева, Анвар Азимов, Райҳон Уласенова, Жаҳонгир Шахобиддинов сингари бошловчилар олиб боришди.

altalt

Оқшомда меҳмон бўлган инсонларни ўзбек санъатининг дарғалари десак ҳам муболаға бўлмайди. Улар орасида Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Туркманистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ортиқ Отажонов, Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон халқ артистлари Гулсанам Мамазоитова, Муножот Йўлчиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъаткорлар Оғабек Собиров, Ҳосила Раҳимова, Тожибар Азизова, Юлдуз Турдиева, Зиёда Қобилова, Собиржон Мўминов, Илҳом Фармонов ва яна кўплаб санъаткорлар бор эди.

altaltaltaltaltaltalt

Кино ва театр оламидан Ўзбекистон халқ артистлари Эркин Комилов, Ёқуб Аҳмедов, Лутфулла Саъдуллаев, Мурод Ражабов, Мирза Азизов, Обид Асомов, ҳамда Гулчеҳра Саъдуллаева, Муқаддас Саъдуллаевалар ташриф буюришди. Оқшомда Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим, ҳамда Хуршид Давронлар ҳам меҳмон бўлишди.

alt

Кечани ўзига хос, такрорланмас ва энг кўп халқ артистлари қўшиқ куйлаган концерт дастури десак ҳам бўлади. Чунки юқорида номлари келтирилган барча хонандалар Шерали Жўраевни табриклаб, бисотларидаги энг яхши қўшиқларни уларга ва йиғилган меҳмонларга тақдим қилишди.

alt

Оқшомдаги барча қўшиқлар фақат ва фақат жонли ижрода куйланди.

alt

Хонанданинг ўғиллари Шоҳжахон Жўраев ва Зоҳиршох Жўраевларнинг биргаликда куйлаган «Отажон» деб номланган бағишлов таронаси меҳмонлар томонидан жуда ҳам яхши кутиб олинди.

Ўғилларининг қўшиғи тугаши билан ресторан бадиий марказига чиққан Шерали Жўраев узоқ йиллар худо унга фарзанд бермагани, Шоҳжахон ҳамда Зоҳиршох кўпчилик халқнинг, мухлисларнинг дуоси билан дунёга келган фарзанд эканлиги ҳақида гапириб берди. Хонанда ўғилларининг бутун умр халққа хизмат қилиб, халқнинг дуосини олиб чарчамасин, дея дуо қилди.

Қўшиқ навбати кеча қаҳрамонига келганида ҳақиқий байрам ҳам ўша ондан бошланди десак муболаға бўлмайди. Кеча жуда ҳам файзли, тароватли ва эсдан чиқмас даражада шукҳли ўтди.

Кечада чет давлатлардан меҳмонлар ташриф буюришди. Хусусан фазогир Солижон Шарипов Москвадан айнан хонандани табриклаш учун етиб келди. Бундан ташқари Хитой, Озорбайжондан, Туркия давлатларидан меҳмонлар келишди. Тожикистон халқ артисти Жўрабек Муродов хонанда ҳақида жуда ҳам илиқ, самимий фикрларни билдириб, барча меҳмонларни тик туриб қарсак чалдира олди. У «Жўражон» деб номланган қўшиқ ҳам куйлади.

 

altaltaltaltalt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-04-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг