00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People
Шохрух репер хонадонида қиз фарзанд туғилди
Бугун, 16 декабрда мухлисларнинг севимли хонандаси Шохрух репер иккинчи бор оталик бахтига сазовор бўлди. Шохрух репер оиласида қиз фарзанд дунёга келди.

Бу ҳақда Шохрух ўзининг инстаграмдаги сахифасида қуйидаги сўзлар орқали маълум қилган:
«Оллоҳга шукур! 2 чи фарзанд! Қизли бўлдим! | Слава Аллаху! Он подарил мне дочь!».

Эслатиб ўтамиз, Шохрух ва Златанинг тўйлари шу йилнинг 12 май санасида бўлиб ўтган эди. Улар икки ярим йил аввал қонуний ва шаръий никоҳдан ўтишган ва Ислом исмли ўғиллари ҳам бор. Ёш оила фурсат етиб, айнан 2016 йилда элга тўй беришди.
Сайтимиз номидан Шохрух ва уни оиласини чин қалбимиздан табриклаймиз. Фарзандларига соғлиқ ва омонлик тилаб қоламиз.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
16-12-2016





ИЗОҲЛАР 0