00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People
Шохрух ва Златадан муҳаббат тарихи
Бир оз танаффусдан сўнг яна ижодга қайтган ва шу кунгача мухлисларга кетма-кет янги тароналар тақдим этган хонанда, Шохрух репернинг бу йил рафиқаси Злата билан тўй оқшоми бўлиб ўтганлиги ҳақида аввал маълумот бериб ўтган эдик.
Хонанда шу кунларда ижтимоий тармоқларидаги саҳифаси ва youtube.com тизимидаги канали орқали, умр йўлдоши Злата билан love story-севги тарихлари видеосини омма эътиборига ҳавола этди.
Видеони кўрар экансиз, ёкки ёшнинг муҳаббат тарихлари ноодатий сценарий асосида тасвирга олинганлиги гувоҳи бўласиз. Love story, режиссёр Бахтиёр Дружинин томонидан суратга олинган.
Мазкур севги қиссаси сизларни иккинчи жаҳон уруши йилларига етаклайди. Видеомаҳсулот ҳукмингизда азизлар.
Шунингдек ўқинг: 2016 йилда бахт қасрига қадам қўйган машҳурлар
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
09-07-2016





ИЗОҲЛАР 0