Shoxrux&Azizahon - Висол оқшомидан фоторепортаж
Бугун Яккасарой ресторанида бўлиб ўтган тўй ҳали узоқ йиллар шоу-бизнес вакилларининг тилидан тушмаслиги аниқ. Уммон гуруҳи аъзоси Шохрух ва ниҳоят бўйдоқлар сафини тарк этиб, оила номли муқаддас қўрғоннинг маъсулиятини ўз бўйнига олди. Бу тўйни нафақат шоу-бизнес вакиллари балки Уммон гуруҳининг мухлис ва мухлисалари ҳам узоқ йиллардан буён кутишаётгани сир эмас.
Ресторан гуллар билан безатилган бўлиб, киравериш эшигида Шохрух ва Азизахоннинг севги ҳикояси жараёнида тушилган портрет ҳайкалча ўрнатилган.
Бу ҳайкалча бугуноқ инстаграм оламини ларзага келтирши аниқ. Чунки деярли барча меҳмон-у мезбонлар шу ҳайкалча билан расмга тушишди.
Бу тўй эмас, ҳақиқий юлдузли гала-концерт деса ҳам бўлади. Рестораннинг қай томонга қараманг фақат ва фақат таниқли инсонларга кўзингиз тушади.
Рестораннинг тўрида эса келин ва куёв яъни Шохрух ва Азизахон узукка кўз қўйгандек бўлиб ўтиришибди. Келин ва куёв билан суратга тушиб, ушбу кунни тарихга муҳрлайман деганлар охири кўринмайди.
Меҳмонлардан Шукрулла Исроилов, Даврон Кабулов, Нилуфар Сотиболдиева, Акмал Мирзо, Муқаддас Саъдуллаева, Шерзод Бин, Шаҳзода Муҳаммедова, Акмал Мирзо, Афруз гуруҳи, Алишер Файз, Божалар гуруҳи, Миллион жамоасининг йигитлари, Али Отажонов, Муҳаммад Али, Алихан, ака-ука Умид ва Муҳаммад Али Искандаровлар, ҳуллас жуда ҳам кўп таниқли инсонлар кечада меҳмон бўлишди.
Кечанинг махсус меҳмони Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова бўлди десак янглишмаймиз.
Келин ва куёвга сайтимиз ижодкорлари номидан узоқ, тотли ва мазмунли ҳаёт, шириндан-шакар фарзандлар тилаб қоламиз.





ИЗОҲЛАР 0