Таниқлиларимиз ўтган ҳафтада нима билан банд бўлишди
Сардор Раҳимхон
Сардор Раҳимхон ўтган ҳафтада қизалоғи Самияхон ва ўз таваллуд айёмини нишонлади. Хонанда инстаграмдаги саҳифасида қизалоғига аталган дил сўзларини ёзиб қолдирди.
Жавоҳир Зокиров
Жавоҳир Зокиров Венецияда бўлиб ўтган Халқаро Венеция кинофестивалида қатнашди. Мазкур фестивалда Баҳодир Йўлдошев режиссёрлигида суратга олинган Мирзо Улуғбек ҳақидаги ҳужжатли фильм «Энг яхши хорижий ҳужжатли фильм» номинациясида нуфузли «Кинео» мукофотига сазовор бўлди.
Улуғбек Раҳматуллаев
Хушовоз хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ижодга шўнғиган. Хонада тунлари бедор ижод билан банд. Раҳматуллаев инстаграмдаги шаҳсий саҳифасига студия расмини жойлаб, ухламай ижод қилаётганини маълум қилди.
Шаҳзода Муҳаммедова
Серқирра ижодкор Шаҳзода Муҳаммедова ўтган ҳафтада Москва шаҳрида бўлиб ўтган «Мода России 2017» номли кўргазмада ўз ижод маҳсулларини намойиш этди. Маълумот учун, «Мода России» мода оламидаги нуфузли тадбир ҳисобланади. Дизайнер ўзининг инстаграмдаги саҳифасида бутун дунё тан олган, Россиянинг машҳур дизайнер Вячеслав Зайцев унинг ишларини юксак баҳолаб, Шаҳзодага ўзининг «Магистр» номли китобини тақдим этганини ёзиб қолдирган.
Лола Йўлдошева
Хонанда Лола Йўлдошева фарзандларини мактабга кузатди. Лола инстаграм аккаунтида фарзандларининг суратини жойлаб, уларни Билимлар куни билан табриклади ва ўқишларида омад тилади.
Ойбек ва Нигора
Хонандалар Ойбек ва Нигора ўтган ҳафтада фарзандлари Имронбекнинг биринчи туғилган кунини нишонладилар. Кичкинтойнинг туғилган куни хонандаларнинг дўсту биродарлари қуршовида бўлиб ўтди.





ИЗОҲЛАР 0