Таниқлиларимиз ўтган ҳафтада нималар билан банд бўлишди
Хонанда Райҳон Ғаниева
Райҳоннинг мухлислари учун хушхабар. Хонанда тез кунда «Ҳамма жам» таронасига суратга олинган видео клиплан баҳраманд бўлиш имконига эга бўладилар. Бу ҳақда хонанда ўзининг инстаграм тармоғидаги шаҳсий саҳифасида суратга олиш майдончасидан фотосуратларни жойлаб, маълум қилган.
Хонанда Лола
Лола парҳез тутишни бошлагани ҳақида аввалги шарҳимизда айтиб ўтган эдик. Эндиликда хонанда инстаграм тармоғи орқали балиқдан тайёрланган парҳез таом ва бир ҳафтада 2,5 кг вазн йўқотгани ҳақидаги маълумот билан бўлишган.
Хонанда Шаҳзода
Шаҳзода тахаллуси остида ижод қиладиган хонанда Зилола Мусаева ҳам ижод билан банд. Хонанда овоз ёзиш студиясида янги тарона устида иш олиб бораётган лаҳзани камерага муҳрлаб, инстаграмдаги шаҳсий саҳифасига жойлаган.
Хонанда Азиза Низомова
Азиза Низомова ҳозирда Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтаётган I`m a Singer лойиҳасида иштирок этмоқда. Мазкур лойиҳада Қозоғистон, Қирғизистон, Татаристон, Хитой каби мамалакатлар билан бир қаторда Ўзбекистон ҳам иштирок этмоқда. Юртимиз вакилига омад тилаб қоламиз.
Актриса Халимахоним
Сўз устаси ва актриса Халимахоним ўтган ҳафтада пойтахтимиздаги гўзаллик салонларининг бирёшли туғилган куни муносабати билан ташкиллаштирилган маросимда иштирок этди. Актриса ҳодиса жойидан суратларни ижтимоий тармоққа жойлаштирган.
Хонанда Жаҳонгир Позилжонов
Жаҳонгир Позилжонов ўзининг инстаграм тармоғидаги шаҳсий саҳифасига ўғлининг суратини жойлаб, уни илк ғалабаси билан қутлаган. Хонанданинг ўғли спортнинг Таэквандо тури билан шуғулланади. Суратдан кўриниб турибдики, унинг ҳаракатлари зое кетмаган.
Хонанда Шоҳруҳхон
Шоҳруҳхон 23 сентябрь куни «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтган «Мавсум хитлари» тақдирлаш маросимида қўлга киритган ютуғи учун унга бу қўшиқни ишониб топширган муаллиф га миннатдорчилик билдирган. Хонанданинг «Жоним отам» қўшиғи бу йилнинг хит қўшиқлари қаторидан ўрин олди.
Хонанда Муниса Ризаева
Муниса Ризаева ҳам кўпгина мухлисалари қатори ўтган ҳафтада бўлиб ўтган «Мавсум хитлари» тақдирлаш маросимида қатнашди. Унинг қайси қўшиғи йилнинг хит тароналари қаторига киргани ҳақида яқин соатларда сайтимизда чоп этиладиган фоторепортаждан билиб олишингиз мумкин.
.jpg)
Хонанда Шароф Муқимов
Шароф Муқимов ўтган ҳафта эркатой қизалоғи Лейланинг туғилган кунини нишонлади. Хонанда инстаграм тармоғига аввалига қизалоғи билан тушган суратини, кейинчалик туғилган кун сабабчиси учун тайёрланган махсус торт расмини қўйган.
«Беном» гуруҳи вакили Комил
«Беном» гуруҳи бугун Бухоро шаҳрида концерт дастури тақдим этади. Концерт олдидан гуруҳ аъзолари шаҳарни зиёрат қилишганини улар ижтимоий тармоқларга жойлаётган фотосуратларидан билиб олиш қийин эмас. Комил Минори Калонда тушган расми билан бўлишган.





ИЗОҲЛАР 0