alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Телебошловчи Насиба Мақсудова вафот этди

Таниқли сухандон, My5 телеканали «Дийдор ширин» кўрсатуви бошловчиси Насиба Мақсудова 8 февралдан 9 февралга ўтар кечаси 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда qalampir.uz сайти хабар берган.

alt

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида кўп йиллар давомида фаолият юритган Насиба Мақсудова Янги йил байрами олдидан суратга олиш ишларидан қаттиқ толиқиб, инсультни бошдан кечирган ва шифохонага тушган. Бир оз вақт ўтиб соғлиғи тикланаётган сухандонга шифокорлар томонидан уй шароитида даволанишга рухсат берилган. Бир неча кунлардан буён уйида даволанаётган телебошловчи Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази шифохонасига олиб келинган. Кўп ўтмай унинг аҳволи оғирлашиб, жони узилган.

Насиба Мақсудова «Шуҳрат» медали ва «Олтин қалам» мукофоти совриндори.

Таҳририятимиз номидан Насиба Мақсудованинг оила аъзоларига чуқур таъзиямизни билдирамиз. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-02-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг