alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Ҳинд актёри Барун Собти билан учрашув

21 май куни анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган «Тўйлар муборак-2016» фестивали бўлиб ўтди. Мазкур фестивал доирасида ҳозирда «MY5» телеканалида намойиш этиб келинаётган «Муҳаббат тафти» сериали орқали ўзбек телетомошабинларига танилган ҳинд актёри Барун Собти махсус меҳмон сифатида юртимизга ташриф буюрди.

alt

Барун соҳибга фестивалга йиғилганлар қуйидаги саволлар билан мурожаат қилишди:

 

- Ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз, уйланганмисиз, фарзандларингиз борми. Биз билган «Муҳаббат тафти» сериалидан бошқа биз билмаган фильмларда, сериалларда ҳам роль ижро қилганмисиз?

- Уйланганман, ҳозирча фарзандларим йўқ. Оиламизда битта-ю битта фарзанд менман, олдинда яна шу сериалга ўхшаган лойиҳалар бор.

alt

- Юртимизда ҳам кино санъатига, актёр бўлишга қизиқиши ниҳоятда катта бўлган ёшлар кўпчиликни ташкил қилади. Талантли, қобилятли ёшлар ўзларини намоён қилиши учун қандай адабиётлар ўқишни маслаҳат берган бўлардингиз?

- Адабиёт билан унчалик яқин эмасман, китоб ўқимайман. Актёр бўлиш учун аниқ бир адабиёт ёки китобни ўқиш керак деб тавсия қила олмайман. Актёрлик бу ҳаёт сабоғи, инсон ўзининг ҳаётида кўрган-кечирганларидан хулоса чиқариш, таҳлил қилиш орқали қобилиятларини юзага чиқариши, актёрлик маҳоратини ошириши мумкин.

alt

- Инсонлардаги қайси характерни қадрлаб, қайси характердан нафратланасиз?

- Менда инсонларни ёмон кўрадиган, нафратланадиган характер йўқ, инсонларнинг барчасини ўзига хослиги учун ҳурмат қиламан.  Энг асосийси бировга ўхшамасликка, такрорламасликка интилган инсонларни жуда ҳурмат қиламан.

 

- «Муҳаббат тафти» сериалида гавдалантирган қаҳрамонингиз билан ҳаётингиз ўхшашми?

- Сериалдаги ижро билан ҳаётим унча ҳам бир-бирига яқин эмас, айрим жойларигина  ўхшаш холос.

 

- Мазкур сериал бизнинг телеканалларимизда кетаётганидан буён биз шуни ишонтириб айтишимиз мумкинки, сиз ҳозир мухлислар учун Шоҳруҳҳондан ҳам машҳурсиз.

- Раҳмат, ҳурсандман.

alt

- Ҳиндистонда сериал қаҳрамонлари ва фильм қаҳрамонлари бор, сиз фильмларда ҳам роль ўйнайсизми ёки фақатгина сериал қаҳрамони сифатида машҳурмисиз?

- Ҳиндистонда сиз айтган фильмлардан 2тасида роль ижро қилганман, ушбу фильмларнинг премьераси мазкур йилда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

 

- Эркин савол, барча мухлислар Барун соҳибнинг келганларидан буён сақич чайнаётганларининг гувоҳи бўляпмиз, ушбу сақич Ўзбекистонникими ёки Ҳиндистонники?

Киноя аралаш ҳазил билан берилган мазкур саволга Барун сақични оғзидан олиб қўйиши билан жавоб берди. Мухлислар эса ушбу саволни ва жавобни давомли қарсаклар билан қарши олишди.

alt

- Бир кўришда муҳаббатга, севиб қолишга ишонасизми?

- Турмуш ўртоғим билан ҳудди шундай бўлган, у билан 14 ёшимда танишганман. Ҳозиргача биргамиз, турмуш қурганимизга эса олти йил бўлди. Ҳа, ишонаман, бир кўришда севиб қолиш мумкин.  

 

- Нима учун мазкур учрашувга фильмдаги партнёрингизни олиб келмадингиз…?

Бу саволга учрашувни ташкиллаштирган Дилдора Зайнутдинова, кейинги йил худди шу вақтда уни ҳам юртимизга ташрифини ташкиллаштиришини айтиб ўтди.

alt

- Бундан олдин ҳам Ҳиндистон билан юртимиз кино ижодкорлари биргаликда кўплаб фильмлар яратишган. Юртимизга келиб ўзбек киноижодкорлари, актёр-актирисалари билан биргаликда ижод қилиб, фильмларда роль ижро қилиш истаги туғилдими?

- Таклифлар бўлса бундан жуда ҳурсанд бўлар эдим.

 

- Ота-онагиз ҳақида гапириб беринг.

- Ота-онам билан кўришишга ҳар куни вақт топаман, ҳар куни кўришаман, улар ҳозир нафақадалар. Дадам актёр бўлишни жуда ҳам хоҳлаганлар, аммо бу фақат орзулигича қолган.

Ҳинд актёри билан учрашувдан сўнг, LOTTE CITY HOTEL TASHKENT PALACE меҳмонхонасида пойтахтимизнинг бир қатор етакчи тўй либослари салонлари ва етакчи дизайнерлар томонидан тақдим этилган оқшом ва тўй либослари, ҳамда миллий либослар дефилеси бўлиб ўтди. «Тўйлар муборак – 2016» фестивалидан тўлиқ фотоҳисобот бу ерда.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 23-05-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг