Ёқимтой турк актёри Мурат Йилдирим
Мурат 1979 йилнинг 13 апрелида Туркиянинг Конья шаҳрида таваллуд топган. Отаси ўқитувчи, онаси эса уй бекаси.
Истанбул «Yıldız» техника университетининг машинасозлик факультетини тамомлаган.
Актёрлик карьераси 2004 йилда Büyük yalan (Катта ёлғон) сериали билан бошланган. Asi (Аси) сериалидаги Демир роли унга катта машҳурлик келтирди.
Ҳозирги кунда Туркиянинг энг талабгир актёрларидан ҳисобланади.
Шахсий ҳаёти ҳақида гапирадиган бўлсак, актёр 2008 йилда Fırtına (Бўрон) сериалининг суратга олиш майдончасида танишган актриса Бурчин Терзиоғлу билан турмуш қуради, лекин бу никоҳ олти йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади.
2016 йилда эса Мурат Морокко гўзали Имане Эльбане билан турмуш қуради. Эътиборга молик тарафи, қизнинг қўлини сўраш учун шахсан Туркия Президенти Режеб Таййип Эрдоған ва унинг турмуш ўртоғи Эмине Эрдоған ташриф буюрадилар.
Ҳозирги кунда актёр телевиденияда «Ким миллионер бўлмоқчи?» кўрсатувида бошловчилик қилмоқда.
Унинг сўнгги ишлари қаторида Ayla (Айла), Sonsuz Aşk (Чексиз муҳаббат), Ilk Öpücük (Биринчи бўса) фильмларидаги ролларини кўрсатишимиз мумкин.
ИЗОҲЛАР 0