Юлдузларимиз ўтган ҳафтада нима билан банд бўлишди
Хонанда Лола
Латофатли хонанда Лола ҳозирда фарзандлари билан Москва шаҳрида истиқомат қилаётгани унинг ижтимоий тармоқларда кузатиб бораётган мухлисларига маълум. Хонанда сурункали равишда ўз ҳаётида юз бераётган ўзганришлар билан ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифалари орқали ўртоқлашиб боради. Унинг сўнгги суратлари остига ёзилган хабарларга кўра, Лола тез орада ҳаётидаги муҳим кунга тайёргарлик кўрмоқда ва бунинг шарофати билан махсус парҳез тутишни бошлаган. У ўзи истеъмол қилаётган таомлар сурати остига ўзи каби парҳезга ўтирган мухлислари учун бу мавзуда тавсияларини ҳам аямаган.
.jpg)
Хонанда Райҳон
16 сентябрь куни бетакрор Райҳон ўзининг таваллуд айёмини нишонлади. Хонанда аввалига турмуш ўртоғи билан ресторанда тушган суратини жойлаган бўлса, кейин бир қучоқ атиргул ушлаб тушган сурати билан бўлишган. Шунингдек, интернет тармоғида унга яқинлари томонидан туғилган куни шарафига уюштирилган сюрприз видеоси ҳам пайдо бўлди.
.jpg)
Хонанда Умидахон
Умидахон ҳам ижтимоий тармоқларда жуда фаол фойдаланувчилардан ҳисобланади. У деярли ҳар куни қандай ўтаётганлии билан инстаграм орқали бўлишиб боради. Хонанда ўтган ҳафтада жуда кўп тадбирларда иштирок этиб, уларнинг барчасидан фотосуратларни ижтимоий тармоқда эълон қилди. Янги ресторан очилиши дейсизми, MY5 каналидаги янги кўрсатув суратга олиш жараёними, ва албатта ўтган ҳафтанинг энг муҳим ҳодисаларидан бири, ЭЛДИДО гуруҳининг солисти Дилниёзнинг никоҳ оқшомида меҳмон бўлгани. Буларнинг барчаси ҳақида унинг кузатувчилари ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали хабардор бўлиб турдилар.
Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев
Хушовоз хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ноябрь ойида бўлиб ўтадиган концерт дастурига тайёргарлик авжида бўлишига қарамай, мухлисларини ҳам унутаётгани йўқ. У халқ хизматидан ҳам қочмай, ҳаттоки бошқа вилоятлардаги тўйларда ҳам хизмат қилиб қайтмоқда. Хонанда инстаграм тармоғида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган тўй тантанасидан фотосуратни жойлаган. Шунингдек, Раҳматуллаев концерт дастурига тайёргарлик кўраётгани ҳақида ҳам айнан инстаграмга жойланган суратдан билиб олиш мумкин.
Хонанда Манзура
Ўзининг бетакрор услуби ва овозига эга хонанда Манзура ҳам бир қатор шоу бизнес вакиллари қатори Дилниёз Ғаффоровнинг тўйида хизматда бўлди. Бу ҳақда хонанданинг инстаграмга жойлаган фотосурати ва Дилниёзни табриклаб қолдирган изоҳидан билиб олиш мумкин. Ундан ташқари хонанда Обид Асомов продюсерлигида суратга олинган «Ада эмас, дада» фильмининг премьерасига таклифномалар суратини жойлаб, жуда ҳам хурсандлигини маълум қилган.
Хонанда Карен Гафуржанов
Хонанданинг кузатувчилари айни дамда Карен кўҳна Самарқанд бўйлаб саёҳат қилаётганига гувоҳ бўлишлари мумкин. У Самарқандда тушган бир нечта фотосуратларини жойлаб, фотоҳисобот бошланганини маълум қилган.

Хонанда Шаҳзода
Мафтункор Шаҳзода ўтган ҳафтада навбатдаги ижод намунасини мухлислари эътиборига ҳавола этди. «Бегим» деб номланган таронанинг сўзлари Зилолабонуга, мусиқаси эса австриялик продюсер ва композитор Аvi Benedi га тегишли.
Бошловчи Даврон Кабулов
Даврон Кабулов охирги кунларда хизматдан ортмаяпти. Буни унинг инстаграмдаги шахсий саҳифасига жойлаётган фотосуратларидан ҳам билиб олиш қийин эмас. Ҳозирги вақтда энг талабгир бошловчилардан саналган Даврон Кабулов сўнгги фотосуратлари остига #всумасшедшемрежиме хештегини ёзиб қолдиряпти.


Хонанда Татьяна Зайцева
«Шарқ» гуруҳи солисти Татьяна Зайцева «Дунё» номли таронага клип суратга олаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар берган. Қўшиқ матни Нурмуҳаммад Исроилов, мусиқаси эса Аскар Ибрагимовга тегишли экани ҳақида маълумот ҳам қолдирилган.
Хонанда Самандар Ҳамроқулов
Самандар Ҳамроқулов энг катта орзуларидан бири рўёбга чиқаётгани ҳақида маълум қилган. У маълум бўлишича анчадан буён акаси, сўз устаси Искандар Ҳамроқулов билан биргаликда концерт дастури тақдим этиш орзуси бўлгани ва яқин кунларда бу орзуси амалга ошаётгани ҳақида ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида эълон қилган.

Хонанда Дилсўз
Яқиндагина иккинчи бор оналик бахтига муяссар бўлган хонанда, гўзал овоз соҳибаси Дилсўз марҳум Шаҳнозабону хотирасига бағишлаб унинг «Қизалоғим» деб номланган қўшиғини ижро этди ва ўтган ҳафтада премьера қилди.
.jpg)





ИЗОҲЛАР 0