alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Юлдузларимиз ўтган ҳафтада нима билан банд эдилар

Шаҳзода

Хонанда Шаҳзода ўзининг инстаграмдаги шахсий саҳифасида студиядан фотосурат жойлаб, янги қўшиқ ёзиб тугатилгани ҳақида хабар берди. Бу дегани, хонанданинг мухлислари тез орада ўз кумирларидан янги ижодий туҳфани қарши оладилар. 

alt

Мадина Мумтоз

Серқирра ижодкор Мадина Мумтоз «Мумтоз наволар» телелойиҳаси суратга олиш майдончасидан фотосурат юклаган. 

alt

Обид Асомов

Сўз устаси Обид Асомов «Ширчой» кўрсатувининг меҳмони бўлиб, ҳаттоки битта салат ҳам тайёрлаб берганликларини инстаграмдаги шахсий саҳифалари орқали маълум қилганлар.

alt

Азиз Раметов

Актёр, режиссёр ҳамда хонанда Азиз Раметов ўтган ҳафта пойтахтимизда бўлиб ўтган Россия киноси ҳафталигининг ёпилиш маросимида қатнашиб, киноижодкорлар қуршовида тушган сурати билан бўлишган. 

alt

Муниса Ризаева

Ширали овоз эгаси, хонанда Муниса Ризаева ўтган ҳафтада ўз таваллуд айёмин нишонлади. Хонандани табриклаш учун унинг барча яқинлари ташриф буюрган.

alt

Халимахоним

Сўз устаси ва актриса Халимахоним ҳам кўпгина ҳамкасблари қатори таниқли хонанда Муниса Ризаеванинг таваллуд айёмига бағишланган кечага ташриф буюрган. 

alt

Сарвар Азимов

«Беном» гуруҳи вакили Сарвар Азимов ўзининг инстаграмдаги шахсий саҳифасида тез орада янги концерт дастурининг кунлари эълон қилиниши ҳақидаги хабарни қолдирган.

alt

Райҳон ва Шаҳзода Муҳаммедова

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва серқирра ижодкор Шаҳзода Муҳаммедова Zo'r tv каналининг «Премьера» лойиҳасида меҳмон бўлдилар. 

alt

Баҳром Назаров

Хушовоз хонанда Баҳром Назаров бир қатор ҳамкасблари сингари меҳнаткаш халқимиз вакиллари - пахтакорларимизни қўллқб-қувватлаш мақсадида пахтазорга ташриф буюрди ва теримчиларни ўзининг дилкаш қўшиқлари билан хушнуд этди. 

alt

Умидахон

Хушовоз хонанда Умидахон ўзининг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев билан бирга тушган суратини жойлаб, халқ хизматида ўзининг севимли санъаткорларидан бири билан бирга халқ хизматида эканлиги ҳақида хабар қолдирган.  

alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 23-10-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг