alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Дефиле

Gigu брендидан янги либослар тўплами намойиши

Indigo тўплами 21та либосдан иборат бўлиб, асосан «Баҳор-Ёз» мавсуми учун яратилган.

alt

Либослар учун майин - мовий, сариқ, оқ, кумуш ранглар жамланмаси танланган.

altaltaltaltalt

Асосан бежирим нақшли адрас матосидан фойдаланилган. Шунингдек, матолар орасида шойи ва шифонларни ҳам учратиш мумкин. Либослар ўзига хос, ортиқча бачканаликдан ҳоли тарзда мунчоқ ва тайёр нақшлар билан безатилган.

altaltalt

Gigu бренди асосчиси Гулчехра Юнусова - Тошкент давлат шарқшунослик институтининг араб тили филологиясини тамомлаган. Чеварлик болалигидан севимли машғулоти бўлган. Ҳаттоки у дизайнерлик асосий касбига айланиб кетишини ҳаёлига ҳам келтирмаган. Оилали бўлгач, турмуш ўртоғи ва яқинларининг қўллаб-қувватлаши натижасида бугунги кунда пойтахтнинг таниқли дизайнерлари қаторида фаолият кўрсатмоқда. Баку шаҳрида 2016 йилнинг 24-27 ноябрь кунлари бўлиб ўтган Baku Fashion Week ҳафталигида Ўзбекистон номидан иштирок этган. Бугунги кунда дизайнер Асал Шодиева, Наргиза Салмонова, Севара Солиева, Муқаддас Саъдуллаева, Руҳшона, Шахло Аҳмедова ва бошқа санъаткорлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 

alt

Намойишга дизайнернинг яқин дўстлари, оила аъзолари, ҳамкасблари ҳамда санъаткорлардан Лола ва Шаҳло Ахмедовалар, Умидахон, Муқаддас Саъдуллаева, Руҳшона, Севара Солиевалар ташриф буюрди.

altalt

Хонанда, Умидахон:

«Гелчеҳра билан илк маротаба «Топ дизайнер» кўрсатувидаги иштирокимиздан сўнг танишиб қолганман. Бир куни тезда тадбирга боришим ва бунинг учун янги либос керак бўлиб қолди. Гулчеҳрага мурожаат қилдим. Ўзим истаганимдан-да чиройли либос танлаб берганлар, очиғи ишларидан жуда кўнглим тўлган. Мана бу йил бирга ишлаётганимизда икки йил тўлади. Биз санъаткорларнинг ўзгача кўринишга эга бўлишимизда албатта дизайнерларнинг ўрни беқиёс. Мен ҳам мана шундай машаққатли ва завқли фаолиятида дугонамга омад тилайман».

alt

Актриса, Севара Солиева:

«Гулчеҳра ҳар бир мижози билан алоҳида ишлайди. Демоқчиманки, эътибор билан мижозининг фикрларини инобатга олган ҳолда маслаҳатлашади. Либос тиктирмоқчи бўлсам аввало, ўзимнинг дизайнимни тушунтираман, кейин у менга таклиф беради. Муҳими, либослар доимо маъқул келган».

 

DilyaMur бренди асосчиси, дизайнер Дилноза Муратова:

«Ўйлайманки, бугунги намойиш барчага бирдек маъқул келди. Либослар турли йўналишларни қамраб олгани билан эътиборни тортади. Мазкур тўплам орасида нафақат тўй-ҳашам, базмларга монанд либослар, балки кундалик турмушда ҳам бемалол кийиш имконияти бўлган либослар ўрин эгаллаган. Танланган матолар эса, ўзимизнинг миллий адраслардан унумли фойдаланилган. Қизиғи шундаки, баъзи либослар устидан ишланган чопонларни бошқа кийимлар билан ҳам уйғунлаштириш мумкин. Либосларнинг нафислиги, асосан, рангларда ўз аксини топган. Негаки, ранглар тўплами айни баҳор ва ёз кайфиятини бериб туради».

Кўргазма якунида барча меҳмонлар базм дастурхонига таклиф этилди.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-03-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг