Тошкент мода ҳафталиги. 6-кун
«Миллий либослар» фестивали намойишида дизайнерлар шарқона миллийлик акс этган энг ёрқин ва бетакрор либосларини ҳавола этишди.
Ўзбекистон Халқ артисти Муножат Йўлчиева гўзал мақом қўшиғи билан мазкур кечани очиб бердилар.
Либослар намойиши Sato гуруҳининг такрорланмас мусиқий садолари остида бўлиб ўтди.
Саттарова Фароғат ёрқин тўпламни тақдим этди. Либосларда асосий урғу анъанавий каштачиликка урғу берилганлигини кўриш мумкин бўлди. Сўзана матоси гўзал либослар учун жуда ҳам мохирона тарзда ишлатилган. Либослар миллий тақинчоқлар билан тўлдирилган.
Орипова Шабнам эркаклар учун тўпламни тақдим этди. Дизайнер эркаклар учун мўлжалланган жакетлар ва қавилган курткаларга эътибор қаратган бўлиб, уларни миллий матолардан қўйилган парчалар билан тўлдирган.
Karakul Lider эса қоракўлдан қилинган қишки устки кийимлар тўпламини тақдим этди. Шубалар, бош кийимларда шохоналик ва оддийликни уйғунлаштирган.
Боймуратова Элмира нафис аёллар учун оқшом либосларини тақдим этди. Оч сокин ранглардаги либослар, анъанавий нақшлар билан ҳамохангликда акс этган.
Мирзаахмедова Нафис ёрқин ранглардаги аёллар либосини яратган. Дизайнер либосларида духоба билан шифонни гўзла тарзда ишлатган. Ўзбек миллий идишларида кўришга ўрганиб қолган нақшларимизни Нафис жуда мохирона тарзда матога кўчириб ўтган.
Дилдора Қосимова эса ўзининг Kashmir номли тўпламидаги либосларни ҳавола этди. Тўплам бахмал, атлас, тўр ва гўзал аксессуарлардан иборат бўлди.
Абдувалиева Нилуфар миллий матолар уйғунлигидаги шохона оқшом либосларини тақдим этди. Ҳар бир либос шарқона нақшлар, аксессуарлар билан тўлдирилган.
Италия Мода палатаси президенти Марио Базелли дизайнерларга мазкур фестивал иштирокчи дипломларини тақдим этди.
Tashkent Fashion Week-2016 ҳафталигида жами 956та либослар, 13та маҳорат дарси, 11та дефиле ва 6та муаллифлик намойишлари тақдим этилди.
Tashkent Fashion Week-2016 ҳафталигида жами 956та либослар, 13та маҳорат дарси, 11та дефиле ва 6та муаллифлик намойишлари тақдим этилди.
Tashkent Fashion Week-2016 ёпилиш маросимидан барча суратларни бу ерда томоша қилинг.
Тошкент мода ҳафталигининг биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи кунларидан фотошарҳларимиз билан танишинг.
ИЗОҲЛАР 0