Болаларга
Эмлашлар тақвими
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Галереялар
Ўзбекистон тасвирий саънат галереяси
Юнусобод тумани, Буюк Турон кўчаси , 2 уй
Мўлжал
Мустақиллик майдони, "Мустақиллик майдони" метро бекати Телефон
+99871 2335674,+99871 2337765
2004 йил мамлакатимиз Мустақиллик байрами арафасида очилган тасвирий санъат галереяси - юртимизнинг ХХ аср бошидан ҳозирги кунгача бўлган улкан маданий ва тарихий меросини ўзида жамлаган нуфузли миллий лойиҳа. Мазкур галерея пештахталарида Ўзбекистон тасвирий санъатининг бир асрдан ортиқ давр мобайнида тўпланиб келинаётган коллекцияси, шунингдек Марказий Осиё нумизматикасининг бетакрор коллекцияси сақланмоқда. Мазкур лойиҳани очиб берган илк экспозиция 1994 йил юртбошимиз ташаббуси билан ташкил топган Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг Ташқи иқтисодий фаолияти суратлар галереяси коллекцияси бўлди. Кўргазма майдони 3 500 кв.м. ташкил қилиб, 15 та залдан иборат. Шунингдек галерея замонавий ускуналар билан жиҳозланган конференц-залга эга. Ташриф буюрувчилар учун кичик қаҳвахона ҳамда эсдалик совғалар харид қилиш учун бадиий салон хизмат қилмоқда. Галерея маъмурияти юртимиз ва чет эл ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик қилишга тайёр.
ИЗОҲЛАР 0