Концертлар ва шоу
Fevralda kutilayotgan 5 ta konsert
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Дилдора Қосимованинг модалар намойиши
27 ноябр куни «Бобур» бизнес марказида дизайнер Дилдора Қосимованинг мода намойиши бўлиб ўтди. Дизайнернинг янги либослар тўплами ташриф буюрганларда катта тассурот қолирди.
Шоу икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда моделлар кўйлаклар ва комбинезонларни намойиш қилдилар. Шоунинг иккинчи қисмида эса французча услубда яратилган, кундалик чиқишларда ҳам кийса бўладиган либослар намойиш этилди.
Дилдора намойишга жуда синчковлик билан ёндашгани ва бутун бошли шоу ташкил қилгани таҳсинга лойиқ. Шоунинг биринчи қисмида виолончель чалган қиз намойишга сеҳрли бир руҳ бағишлаган бўлса, иккинчи қисмида моделларга ёрдам берган мимлар шоуни ажойиб тарзда кечишига ҳисса қўшдилар.
Кеча ниҳоясида мафтункор Шаҳзода сўзга чиқди ва дизайнерга илиқ тилаклар билдирди. Шу билан бир қаторда ташриф буюрганларни ўз қўшиқлари билан хушнуд этди.
Дизайнерларга эсдалик ёрлиқлари топширилди, шу билан бир қаторда улар мазкур фешн-рум резидентларига айландилар ва келажакда бу ерда ўз намойишларини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
02-12-2014
ИЗОҲЛАР 0