Prologue халқаро кинофестивали бошланди
Фотокўргазма очилиш маросимидан сўнг фестиваль ташкилотчилари, ҳамда Ҳакамлар ҳайъати иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Ҳайъат аъзолари орасида нафақат ўзбек киносининг дарғалари балки Россия, Германия, АҚШ, Польша, Швейцария, Италия, Қозоғистон ва Қирғизистон каби мамлакатлардан ташриф буюрган таниқли кино ижодкорлар ҳам бор.
Лола Элтоева, актриса:
«Prologue кинофестивалининг халқаро тус олгани бежиз эмас. Чунки, бугун соҳада етишиб чиқаётган иқтидорлар кўп, уларнинг ижодий ишларини жаҳонга танитиш муҳим. Бундан ташқари, бу ҳамкорликлар натижасида санъат аҳли бир-бири билан ўзаро фикр алмашади, ўрганади. Мана шунда ўсиш, ривожланиш бўлади. Бу ҳали биринчи қадам. Ўйлайманки, ўзбек киноси ҳали бутун дунёда ўз овозига эга бўлади».
Prologue халқаро кинофестивали матбуот маркази бошлиғи Аброр Исмоиловнинг айтишича, фестивалда қатнашиш учун 60 мамлакатдан 280дан зиёд ижодий ишлар келиб тушган. Шундан 31таси саралаб олинган ва бу картиналар фестиваль давомида намойиш этиб борилади. Айтиб ўтиш керак, фильмларни саралашда унинг долзарблиги, томошабинга етказиб бериш шакли, умуман мавзуга ёндашув каби мезонларга таянилган.
Шу куни тўлиқ метражли фильмлар намойиши қирғизистонлик кинорежиссёр Темирбек Бирназаровнинг «Тунги авария» фильми билан бошланди. Фильм намойиши пойтахтимиздаги Premier Hall кинотеатрида бўлиб ўтди.
Макс Тцуи, германиялик оператор:
«Ўзбекистонга келишдан аввал аксарият европаликлардан ўзбеклар жуда секин ҳаракат қилади, бир ишни вақтида бажармайди, бунинг устига ўз ишининг устаси эмас, қабилидаги гап-сўзларни эшитгандим. Лекин улар билан ишлаб, бу гап-сўзлар нотўғри эканлигига амин бўлдим. Аксинча, улар анча тез ва сифатли ишлашига гувоҳ бўлиб турибман. Фестивалдан нима кутаётганимга келсак, ҳеч нарсани кутаётганим йўқ, мен учун жараённинг ўзи қизиқ. Яъни, мен учун ўзбек ижодкорлари билан фикрлашиш, улар билан яқин алоқада бўлиш муҳимроқ».
Prologue халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими Алишер Навоий номидаги Давлат Академик Катта театрида бўлиб ўтди.
Маросим бошловчилиги вазифаси таниқли бошловчилар Дилдар Исламова ва Шох Алимович (Нодиршох)га юклатилди.
Жаҳон андозаларига мос равишда ташкил этилган қизил йўлакчадан юртимиз ва чет эллик таниқли кино соҳаси вакиллари ўтдилар.
Эркин Комилов, Лола Элтоева, Ёдгор Саъдиев
Райҳон Уласенова, Ҳилол Насимов, Ёқуб Аҳмедов
Фотима Режаметова
Борис Ғофуров, Раъно Шодиева
Юлдуз Ражабова, Акбархўжа Расулов
Асал Шодиева, Жавоҳир Зокиров
Фарҳод Маҳмудов, Шаҳзода Матчонова
Учқун Тиллаев, Раъно Зокирова, Бекзод Муҳаммадкаримов
Лутфулла Саъдуллаев, Гулчеҳра Саъдуллаева
Рашид Маликов, Зулхумор Мўминова
Сергей Астахов
Питер Скарлет
Сергей Шакуров
Фабио Канепа, продюсер (Италия), Куба Чекай, режиссёр (Польша)
Филипп Рейнхардт, актёр (Швейцария)
Аюб Шахобиддинов, Гулбара Толомушова, режиссёр (Қирғизистон)
Бобур Арслонов, Шаҳло Темирова
Нозим Тўлахўжаев
Элсевар Исхакова, Макс Тцуи, оператор (Германия)
Ойбек Абдушукуров, Мухлиса Азизова
Жасур Шаметов, Дониёр Ҳафизов
Рустам Сагдуллаев, Дилором Эгамбердиева, Рустам Саъдиев
Гавҳар Зокирова
Нилуфар Усмонова, Шаҳзода
Фарангиз Файзиева, Жаник Файзиев
Владимир Меньшов, актёр (Россия)
Ойхон Ифорзода, Муқаддас Саъдуллаева
Тантанали очилиш маросими узоқ кутилган Scorpion фильмининг гала-премьераси билан давом этди.
Prologue Халқаро кинофестивалининг тантанали ёпилиш маросими қандай ўтганини бу ерда кўринг.
ИЗОҲЛАР 0