Шаҳзода Матчонова Туркманистондаги «Ўзбек киноси кунлари» ҳақида
Аввал хабар қилганимиздек, шу кунларда Ашхобод шаҳрида «Ўзбек киноси кунлари» ўтказилмоқда.
Ушбу маданий тадбир ҳақида дастлабки тааcсуротлари билан киноактриса Шаҳзода Матчонова ўртоқлашди:
«Ашхободда ўтказилаётган Ўзбек киноси кунлари»да иштирок этаётганимдан жуда ҳам мамнунман. Биринчидан, мен анчадан бери бу гўзал шаҳарни кўришни ният қилиб юрган эдим. Иккинчидан, қардош туркман халқини бизнинг мамлакат билан ўзаро дўстлик ришталари боғлаб туради. Мазкур дўстона алоқалар ва муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун шу каби маданият, санъат ва кино йўналишидаги тадбирларни анъанавий тарзда ўтказиб туриш зарур деб ўйлайман. Мен ана шундай тадбирлардан бирида, ўзбек актрисаси сифатида қатнашиб, юртимизда ишлаб чиқарилган миллий фильмлар туркман аҳлига манзур келаётганидан жуда ҳам ҳурсандман. Кинозалдаги томошабинлар, айниқса, ёшлар бизнинг фильмларни қарсаклар билан кутиб олишаётганини кўриш ёқимли ҳолат. Шундан келиб чиқиб, бугун фестивалнинг ёпилиш маросими ҳам юқори даражада ўтади деб умид қиламан».
расмий каналимизга обуна бўлинг!
ИЗОҲЛАР 0