Туркиялик мега юлдуз «SCORPION»да суратга тушади
5 март куни Ёш киноижодкорлар кенгаши раиси ҳамда фильм продюсери Ойбек Абдушукуров Мурат Йилдирим билан Туркиянинг Истамбул шаҳрида шартнома имзолади.
Мурат Ўзбекистонга рафиқаси, марокашлик машҳур актриса ва модел Иман Элбани билан бирга ташриф буюради.
«SCORPION»да Мурат Йилдирим суратга тушадиган саҳналар Бухоро вилоятида суратга олинади. Унинг айнан қайси образда чиқиши ҳозирча сир тутилмоқда.
Мазкур фильм Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан суратга олинмоқда.
Мурат Йилдирим ҳақида батафсил маълумотни бу ерда ўқишингиз мумкин.
Мурат Йилдирим ва Иман Элбани никоҳ тўйи ҳақида бу ерда ўқинг.
ИЗОҲЛАР 0