alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Креатив

Yassaviy ва Gulyuzдан тўплам тақдимоти

Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида пойтахтимизнинг энг оммавий-замонавий барларидан  Fashion bar да  showroom бўлиб ўтди. 
 
alt
altalt
alt

Бизни янги баҳорий тўплам тақдимоти билан хурсанд қилдилар. Мазкур тўплам икки таниқли дизайнерлар Yassaviy ва Gulyuz томонидан яратилган.
Yassaviy бу оқшом дизайнер сифатида илк бора ўзини намоён қилди. У авваллари ҳечам дизайн соҳасига қўл урмаган.
 
alt
alt
alt

Тўплам гўзал аёллар учун яратилган. Тақдим этилган моделлар бир хил услубда ва очиқ рангларда яратилган. Тўплам жуда нафис ва енгил чиққан. Yassaviy принтлари туширилган кенг бичимдаги футболкалар очиқ рангдаги шим, шортилар ва юбкалар билан жуда ҳамоҳанг кўриниш касб этди. Тўплам мавзуи - муҳаббат ва аёллар. Ҳар бир образ - бу темперамент ва характери жиҳатидан турли  бўлган қизлар тимсоли бўлиб, ундан ҳар бир қиз ўзига мос либосни топа олади. 
 
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
 
Меҳмонлар тақдим этилган тўпламдаги либосларни кийиб кўриш ва шу заҳот харид қилиш имконига эга бўлдилар. Олифталар сабрсизликларини ҳисобга оладиган бўлсак - бу жуда ҳам қулай. Ташриф буюрган хонимларга бу ғоя жуда манзур бўлди ва улар жон деб ўзларига ёққан либосларни кийиб кўришга тушдилар. 
 
alt
alt
alt
alt
 
Сўз келганда айтиш жоиз,  Yassaviy принтлари тушурилган футболкалар ҳам, Гулюзнинг нафис ва шу ўринда дадил кўйлакларининг аксарияти шу кечанинг ўзидаёқ олиб кетилди.
 
alt


Мақола муаллифи - Регина Баширова
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-03-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг