alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

10 минг сўмлик банкнотлар 10 мартдан муомалага чиқади

2017 йилнинг 10 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 10 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқаради.

altalt

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 10 000 сўм бўлган пул белгилари 144 х 78 мм. ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган.

Банкнотнинг ўнг тарафидаги кенг оқ рангли сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби ва «10000» рақами кўринишида сув белгиси мавжуд.

Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида «Дарча» ва «3D» эффектли юзага чиқиб, ичкарига ботувчи ҳимоя ипи ўтказилган.

Банкнот олд томонининг юқори қисмида O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI ёзуви мавжуд.

Муомалага чиқарилаётган қиймати 10000 сўм бўлган пул белгилари, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 03-03-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг