00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
50 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқади
2017 йилнинг 22 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 50 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқаради. Бу ҳақида Ўзбекистон республикаси марказий банкининг расмий сайтида ҳабар берилган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгилари 144х78 мм. ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган.
Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида «Дарча» ва «3Д» эффектли юзага чиқиб, ичкарига ботувчи эни 4 мм. бўлган ҳимоя ипи ўтказилган.
Банкнот чап тарафининг пастки қисмида 50000 рақами ва «ELLIK MING SO‘M» ёзуви мавжуд бўлиб, банкнотнинг қийматини билдиради.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
14-08-2017





ИЗОҲЛАР 0