alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Афсонавий Тангем Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги туризм элчиси бўлади

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ва Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен маълум қилишича, «Сарой жавоҳири» сериали орқали бутун дунёга танилган актриса Ли Ён Э Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги туризм элчиси бўлади. Бу ҳақда daryo нашри хабар берган. 

alt

Туризм қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан чет мамлакатларда Ўзбекистоннинг туризм элчиси лавозими жорий этилмоқда. Бу лавозимга чет эллик машҳур сиёсий, маданий, спорт ва ишбилармон доиралари вакиллари тайинланади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов:

«Юртбошимиз Жанубий Кореяда ташриф билан бўлганларида, «Сарой жавоҳири» сериалининг машҳур юлдузи Тангем билан учрашган эди. Биз у билан музокараларни якунладик. У Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги туризм элчиси сифатида фаолият олиб боришига келишиб олдик».

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил ноябрида Жанубий Кореяга ташрифи давомида «Сарой жавоҳири» сериалида бош ролни ижро этган актриса Ли Ёнг Э билан учрашган эдилар.

alt

Кореялик актриса Ли Ён Э ҳаёти ҳақидаги маълумот билан бизнинг мақоламизда танишинг.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-01-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг