alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Байрам мушаклари отиладиган масканлар

1 сентябрь куни кеч соат 21.00дан 21.16гача байрам салюти амалга оширилади. 

Байрам мушакларини томоша қилиш истагида бўлганлар учун махсус автобус қатновлари йўлга қўйилади.
 
Махсус бепул жамоат транспортлари яъни автобусларнинг ҳаракати йўлга қўйиладиган кўчалар:
 

  • Бобур кўчасининг Шота Руставели кўчасидан Шаршара кўчасигача бўлган қисмида; 
  • Ислом Каримов кўчасининг Олмазор кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисмида; 
  • Қоратош кўчасининг Самарқанд дарвоза кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисмида; 
  • Фурқат кўчасининг Навоий кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисмида.

alt 

Шунингдек, мушакбозликни пойтахтдаги 11 та маданият ва истироҳат боғларидан томоша қилиш мумкин бўлади. 

Булар: Ғафур Ғулом, Абдулла Қодирий, Бобур, Мирзо Улуғбек ва Фурқат номидаги ҳамда «Локомотив-Анҳор», «Ашхобод», «Қуёшча нури», «Боғишамол», «Дўстлик» ва Green Park боғлари, Тошкент ҳайвонот боғи, шунингдек Mega Planet савдо-кўнгилочар мажмуаси ҳамда Республика Байналмилал маданият маркази олдидаги майдонлар.
 
Бу масканларда 1-4 сентябрь кунлари халқ байрам сайллари ҳам ўтказилади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-08-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг