alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Beyonce ва Jay-Z учун Rolls-Royce

Коучбилдинг - бу тайёр шассида харидорга деярли нолдан машина қуриш имконини берадиган хизматдир. Ателье нафақат эксклюзив кузов, балки салонни ҳам буюртмачининг диди ва тасаввуридан келиб чиққан ҳолда яратиб бериши мумкин. Бу дегани харидор фақатгина «su misura» автомобили учун эмас, балки ўзидан бошқа ҳеч ким бундай автомобиль сотиб ололмаслиги учун ҳам тўлайди.

 

alt

 

Boat Tail шахсий номига эга кабриолет - Rolls-Royce'нинг янги  - Coachbuild бўлинмасининг илк ишидир. Автомобиль кузовлар дизайни умумий, лекин индивидуал безакларга эга учта кабриолет яратишга келишиб олган дизайнерлар ва Rolls-Royce'нинг учта доимий мижозининг ҳамкорликдаги иши натижасидир.

 

 

Кабриолет ўлчамларига кўра Boat Tail баҳайбат ва яхтани ёдга солади (бу бекорга эмас), унинг узунлиги — 5,9 метр. У Rolls-Royce барча янги моделларининг асоси бўлган - Architecture of Luxury платформасида яратилган. Автомобиль кузови уланган жойларни камайтириш йўли билан монументалликни таъминлаш мақсадида йирик алюминий листларидан қўлбола ясалган.  

 

alt

alt

 

Двигатель ва ходовой агрегатлари Phantom моделидан олинган, иккиталик турбокучайтиргичга эга V12 571 от кучи ва 240 км/с тезликка чиқа олади.

 

alt

 

Boat Tail («яхта думи») номи – ўтган асрнинг 30-йиллари муҳташам автомобиллари услубига ҳурмат бажо келтиришдир. Багаж қисми ҳашаматли яхта палубаси кўринишида бажарилган. Унинг остида эса пикник учун аксессуарлар бўлими бекитилган.

 

alt

 

Электропривод ёрдамида очиладиган ёқоч эшиклар остида, Christofle брендидан совутгич, идишлар ва анжомлар,

 

alt

 

Promemoria итальян мебель ательеси томонидан кўк чарм билан қопланган коктейль столи ва йиғиладиган табуретлар, шунингдек, катта бўлмаган шамсия бекитилган.  

alt

 

Совутгич ичида (ҳарорати 6 градус қилиб ўрнатилган) энг қиммат Armand de Brignac шампан виноси шишалари жойлашган бўлиб - айнан улар автомобиль соҳибларига ишора қилувчи илк сабаб бўлди. Яқин вақтгача мазкур марка рэпер ва продюсер Jay-Z'га тегишли бўлиб, у шаробхонасини қисман LVMH люкс брендига $600 млн. эвазига сотган.

 

alt

 
Автомобиль соҳиблари  айнан Шон Картер ва Бейонсе Ноулз эканлигига яна бир ишора Rolls-Royce Motors Cars пресс-релизи бўлиб, унда Rolls-Royce Boat Tail илк нусхаси мазкур жуфтлик буюртмаси асосида ясалгани кўрсатилган. Улар жуда муваффақиятли ва бадавлат инсонлар бўлиб, автомобиллар коллекциясидан 1932 йилда ишлаб чиқарилган Rolls-Royce Boat Tail  мавжуд.

 

alt

 

Шунингдек, жуфтлик учун Bovet 1882 хронографлари ишлаб чиқилган бўлиб, уларни билакка тақиш ёки кабриолетнинг олд қисмидаги юза панелида ажратилган махсус ложементларга ўрнатиш мумкин.

 

alt

 

Кузов, чарм қопламалари ва интерьер деталлари Blue Ivy рангига бўялган (Айви - юлдузларинг қизининг исми) ва қисман силлиқланган хром билан қопланган.

 

alt

alt

alt

 

Автомобиль яратилишига 4 йил сарфланган ва унинг нархи 28 000 000 АҚШ долларини ташкил қилади.

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-06-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг