#Бошқалардан фарқ қилиш табиий ҳол!: флешмобда машҳурлар
2 апрель бу – аутизм дардига чалинган инсонларга ҳамдардлик билдириш ва аутизм муаммоси ҳақида ахборот тарқатиш кунидир. Бу кун халқаро тақвимда ўзгача санадир. Бу кун, дунё олдида ҳимоясиз бўлган инсонларга, яъни аутизм дардига чалинган инсонларга бағишланган кундир.
Бу дардга учраган болажонлар учун бу ёруғ оламда ҳаёт кечириш, ўз ўрнини топиш, инсонлар билан мулоқат қилиш, биз каби оддий инсонлардан кўра анча мушкул.
.jpg)
Ҳабрингиз бор ЮНИСЕФ ташкилоти болаларининг эҳтиёжларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш, шунингдек уларнинг салоҳияти тўлиқ амалга ошиши учун барча имкониятларни яратиш мақсадида болалар ҳуқуқларининг кафолатланишини илгари суради.


2 апрель аутизм дардига чалинган инсонларга ҳамдардлик билдириш ва аутизм муаммоси ҳақида маълумот тарқатиш куни ЮНИСЕФ ўзгача болаларга ёрдам бериш, қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказаётган лойиҳада ўзбек эстрадаси вакиллари, кино, театр актёрлари иштирок этишди.


Мазкур лойиҳа #Бошқалардан фарқ қилиш табиий ҳол! шиори остида ўтказилмоқда.


Мазкур флешмобни сиз азизлар ҳам қўллаб-қувватланг! Ахир бошқалардан фарқ қилиш табиий ҳол!

#бошкаларданфарккилиштабиийхол #бытьразнымиэтонормально #itsoktobedifferent #autism #аутизм

Аутизм хасталиги ҳақида қисқача маълумот:
«Аутизм (грекча “аutоs” – “ўзим” деган сўз) – бу руҳиятнинг ўзига хос ҳолати бўлиб, бемор ташқи олам, атрофдагилар билан мулоқот қилишни истамайди. У ёлғизликни ёқтиради. Яна бир хил хатти-ҳаракат ва шундай сўзларни такрорлайди. Фикрлаши бошқаларникига ўхшамайди. Уларнинг хатти-ҳаракатлари реал воқелик билан боғлиқ эмас. Беморларнинг ҳаракатларида ҳиссий кечинмалар асосий ўрин тутади. Бу касаллик синдроми ўғил болаларда қиз болаларга нисбатан кўп учрайди».





ИЗОҲЛАР 0