00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
Бухорода «Асал ва қовун» фестивали
Мазкур тадбир 1996 йилдан бери ҳар йили ўтказилади. Фермер хўжаликлари танловга ўзларининг энг ширин қовун навларини тақдим этадилар. «Амири», «Бўрикалла», «Гулоби», «Кўкча», «Шерози» навлари шулар жумласидан.
Ғолиблар қуйидаги номинациялар бўйича аниқлаб олинади: «Энг фидойи фермер», «Энг ёш фермер», «Энг кўп шогирд етиштирган фермер-мураббий», «Энг кўп иш жойи ташкил этган фермер», «Энг яхши янги қовун нави етиштирган фермер».
Бу йил фестиваль Абу Али ибн Сино номли майдонда соат 7:00 дан 22:00 гача бўлиб ўтмоқда ва 3 августга қадар давом этади.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
02-08-2017





ИЗОҲЛАР 0