Бухорони мадҳ этган видеоролик
8 август куни кенг омма ҳукмига ёш киноижодкорлар уюшмаси аъзоларининг илк маҳсулоти – «Welcome to Bukhara» номли имиджли видеролик тақдим этилди.

Ушбу ролик марказнинг youtube ва facebook саҳифаларида жойлаштирилган. Видео youtube тизимида 14 мингдан, facebook'да эса 33мингдан ортиқ марта кўрилган бўлиб, кенг омманинг катта эътиборини ўзига жалб этди.

.jpg)
Ролик жорий йилнинг июнь ойида 10 кун давомида суратга олинган. Монтаж ишларига 1 ой муддат сарфланган.
Тақдимот Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Кинематографияни ривожлантириш маркази ўртасидаги англашув Меморандумини имзолаш доирасида бўлиб ўтди.


Видеоролик ғояси муаллифи ва режиссёри ўзининг «Она» («У») қисқа метражли фильми билан танилган Мухлиса Азизова бўлиб, у мазкур ишида Бухоронинг гўзаллиги-ю, туристик салоҳиятини нафақат тарихий обидалар, балки инсонлар чеҳрасидаги бахт, қувончда акс эттира олган ва бу билан лойиҳа олдига қўйилган мақсадга эришган.

Режиссёр Мухлиса Азизованинг таъкидлашича, роликда иштирок актёр Убайдулло Омон Буюк Ипак Йўлидан келган тарихий сиймо, актриса Шаҳзода Матчонова эса самимийлик тимсолида намоён этилган.

Ижодкорлар:
Оператор — Макс Тсуи;
Рассом — Бектош Ражабов;
Бастакор — Жаҳонгир Азимхўжаев;
Продюсер — Ойбек Абдушукуров.





ИЗОҲЛАР 0