alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

«Буюк халқимизга издош, биз ёшлар!» гала концерти

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Андижон вилояти бўйлаб «Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!» шиори остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

altalt

Мазкур тадбирларда 50 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари иштирок этишди.

altaltalt

Андижон шаҳридаги «Соғлом авлод» ўйингоҳида «Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!» номли тарғибот тадбирлари доирасида «Буюк халқимизга издош, биз ёшлар!» деб номланган гала концерт ўтказилди.    

altaltalt

Ўтказилган тадбирлар давомида тарғибот гуруҳи аъзолари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, театр актёрлари Гулчеҳра Носирова, Шамсиқамар Мансурова, Фотима Режаметова, хонандалар Сайёра Қозиева, Яҳё Мўминов, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари Машҳур Райимжонов,  Шаҳзод Собиржонов, Шерзод Ортиқов, хонандалар Отабек Муҳаммадзоҳид, Сардор Мамадалиев, Асилбек Нигматов, Бахриддин Зуҳриддинов, Дилафруз Ҳайитметова, Лобар Аҳмедова, Фаррух Аҳмедов, қизиқчи ва сўз усталари Шукрулло Исроилов, Валижон Шамсиевлар кенг оммага тадбир мақсадини тушинтирди. 

altaltalt

Юзма-юз суҳбат ва очиқ мулоқот тарзида ўтказилган  тадбирлар давомида барча йиғилганлар байрам тадбирларини ташкил этган, аввало Юртбошимизга, қолаверса, ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

altalt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 03-07-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг