Cайёҳлар учун қулайлик яратувчи Ўзбекистон ҳақидаги портал
Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси uzbekistan.travel давлат сайёҳлик порталининг янгиланган турини ишга туширди. Мазкур портал сайёҳлар (маҳаллий ва чет эл) Ўзбекистон ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишига қаратилган тизимга эга. Портал иши икки қисмга бўлинган. Биринчисида, Ўзбекистон ҳақидаги (диққатга сазовор жойлар, музейлар ва бошқа кўнгилочар) маълумотлар, иккинчисида эса ўқиш қизиқ бўлган кенг маълумотга эга материалларга ажратилган. Шунингдек, янгиланган сайтдан Ўзбекистон тарихи, ошхонаси, туризм турлари ва мамлакатга кириш ва виза олиш қоидалари ҳақидаги маълумотлар ҳам ўрин олган. Мобил операторлар ва такси ҳизматлари маълумотларини ҳам топиш мумкин.

Сайёҳлик портали рус, инглиз, немис, испан, хитой, француз ва корейс тилларидан фаолият юритади. Сайтдаги маълумотлар ва унинг функционали доимий равишда ўзгаради ҳамда кенгайиб боради.







ИЗОҲЛАР 0