00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
Давлат арбоблари ижтимоий тармоқлардами?!
Instagram ижтимоий тармоғида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Ориповнинг шахсий саҳифаси очилиб, у ерда турли хил расмий учрашувлар ва иштирок этган тадбирларидан фотосуратлари жойлаштирилмоқда.
.png)
Ўзбекистон Республикаси АКТ вазири ўринбосари Шерзод Шерматовнинг сўзларига кўра, юқорида кўрсатилган аккаунт сохта бўлиб, на бош вазир, на Президент Шавкат Мирзиёев ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларига эга эмас.

Яна бир давлат арбоби, Президент маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг ҳам Facebook ижтимоий тармоғида шахсий саҳифаси очилган. Мазкур саҳифада муаллифнинг турли нашрларга берган интервьюлари бериб борилмоқда. Шунингдек, у билан боғланиш учун телефон рақамлари ҳам кўрсатилган.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
02-08-2017





ИЗОҲЛАР 0