alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Do’stlar турар-жой мажмуаси очилиши бўлиб ўтди

44та хонадонга эга 8 қаватли уй М-5 даҳаси, собиқ «Юлдуз» фабрикаси рўпарасида, «Ўзбекинвест» биноси орқа тарафида жойлашган. 

High tech услубидаги ансамблнинг тўққизинчи қаватида шаҳарга қараган манзарали кўринишга эга очиқ айвон жойлашган. Бу ерда манзарали деразаларга эга ёпиқ болалар майдончаси, барбекю учун бурчак ва алоҳида лаунж ҳам бор.

alt

Мурад Назаров, Murad Buildings асосчиси:
«Ғоя кутилмаганда пайдо бўлди. Биз тармоққа бир нечта замонавий лойиҳаларни жойлаштирдик ва айнан Do’stlar лойиҳаси катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Жамоамиз билан биргаликда ғояни рўёбга чиқаришга қарор қилдик. Лойиҳа устида 1,5 йил ишладик ва мажмуани Do’stlar деб номладик, чунки у кам хонадонли ва қўшниларни бирлаштириб, уларни ҳақиқий дўстлар бўлиб, нафақат ўзларининг дабдабали хонадонларида балки, том айвонида, ҳовли боғида биргаликда вақтни чоғ ўтказиш каби ғоямизни ўзида акс эттирган».

Мажмуа очилишига компаниянинг дўстлари, ҳамкасблари ва бўлажак хонадон эгалари ташриф буюришди. Меҳмонлар иккита ётоқхонага эга хонадонларни кўришди. Хоналар оила учун режалаштирилган бўлиб, болалар хонаси, ётоқхона, иккита хаммом, ошхона ва меҳмонхонага эга. Хонадонлар майдони 127дан 227 кв.м.гача. Ва буларнинг баъри манзарали деразалар билан.

alt

altalt

Мажмуанинг концепциясини Murad Buildings мутахассислари ва MB Studio лойиҳа компанияси бошлиғи, архитектор Бахром Музаффаров ишлаб чиққанлар.

Турар-жойни қуришда фақатгина юқори сифатли материаллар ишлатилган: Parotherm керамик блоклар, немис бўёқлари, Белгиянинг деразалари. Хонадонларда Италиядан келтирилган индивидуал иситиш тизими (котеллар), Швейцарияда ишлаб чиқарилган тезюрар лифтлар ўрнатилган ва паркинг мавжуд. Турар-жой хавфсизлик тизими билан жиҳозланган ва бутун ҳудуд қўриқланади.

Ромсиз шиша панжаралар (тўсиқлар) BTS Aluminum турк компанияси томонидан тақдим этилди.

alt

Burak Sakar, BTS Aluminum компанияси вакили: 
«Мен бугун ушбу тадбирда ва бу гўзал шаҳарда бўлганимдан жуда ҳам мамнунман. Murad Buildings компанияси ажойиб лойиҳаларни яратишга доим тайёр ва яна бир бор биз билан ҳамкорликни танлади». 

alt

Мадина Умурзакова, MERCURY SERVICE компанияси ҳаммуассиси ва бош менеджери: 
«Бу high tech услубидаги ўзига хос, ноёб замонавий турар-жой мажмуаси. Аввал бизнинг архитектурада бундай иншоотлар учрамаган эди ва мен компаниянинг ҳар бир лойиҳаси аввалгисига ўхшамаслигидан жуда ҳам хурсандман. Бунда Murad Buildings ижодий жамоаси томонидан амалга оширилган катта иш ва меҳри ҳис этилмоқда». 

Do’stlar мажмуаси очилишидан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўришингиз мумкин.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 06-11-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг