Экопаркда янги форматдаги мусобақалар бўлиб ўтди
Мусобақада жами 5 км масофа ва тўсиқларни енгиш, сузиш, югуриш ва бошқа кўп спорт машқларини бажариш керак эди.
Тадбир мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи, спорт ва фитнессни ривожлантириш ва тарғиб қилишда яна бир қадам, шунингдек шаҳар ҳаётидаги улкан спорт мусобақаси бўлди.
Мусобақа дастурига якка ва жамоавий йўналишлар киритилган бўлиб, 60 нафар спортчи якка тартибда иштирок этдилар, жамоавий баҳсда эса ҳар бири 5 кишидан иборат 6 та жамоа чемпионлик учун курашишди.
Ғолибларни тақдирлаш маросими Юлдуз Усмонова, Шаҳзода, DJ Piligrim, Муниса Ризаева ва бошқа ўзбек эстрада юлдузларининг ёрқин концерти билан якунланди.
Ғолиблар:
Аёллар
3-ўрин - Короткова Елена
2-ўрин - Бугакова Аделия
1-ўрин - Дацковская Екатерина
Эркаклар
3-ўрин - Шадрин Семён
2-ўрин - Зайцев Алексей
1-ўрин - Салений Александр
Жамоавий мусобақа ғолиби - Аҳмат КроссФит Арена / КроссФит 998
Фахрий ўрин - ёш тоифаси бўйича 1-ўрин - Гулсум Абдусаматова (65 ёш)
ИЗОҲЛАР 0