 
    
    
                            00:00
                        
                    Now playing
                    
                    
                        Выберите радиостанцию
                    
                    
                
        Янгиликлар    
    «Элпарвар» фильмининг премьера куни маълум бўлди
Суратга олиш ишлари Бухоро ва Хива шаҳарлари ҳамда Тошкент вилоятида бўлиб ўтган фильмда бош ролларни ёш актёр Абдуғофур Исаханов ҳамда актриса Феруза Юсуповалар ижро этишган.
.jpg)
Шунингдек, фильмда Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммад Рафиков, Шафоат Раҳматуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов, Тоҳир Саидов, Сейдулла Молдаханов, Лола Элтоева, Фарҳод Абдуллаев, актёрлар Алишер Узоқов, Жамшид Сагатов, Турғун Бекназаров, Анжелика Эсимбетова, Азим Йўлдошев сингари актёр ва актрисалар ҳам суратга тушганлар.
.jpg)
Фильм премьераси 19 март куни Алишер Навоий номли кино саройида бўлиб ўтиши режалаштирилган. «Элпарвар» фильмини 20 мартдан юртимизнинг барча кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин.
 
            
                Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
                каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
            
            
        
        Нашр санаси:
        15-03-2019
    
    
    
    
                    
                
    
                                                
                    
                    




 
             
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
ИЗОҲЛАР 0