alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Энди ресторан ва кафелар туну-кун ишлаши мумкин

Юртимизда ресторанлар ва кафелар кунига 24 соат хизмат кўрсатиши йўлга қўйилади. Бунинг учун мижозлар хавфсизлигини таъминловчи махсус сертификатга эга бўлиш керак.

Бу ҳақда 15 январь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказилган «Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш истиқболлари ва унинг мамлакат иқтисодиётидаги аҳамияти» мавзусидаги матбуот анжуманида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

alt

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов:

«Ҳақиқатдан ҳам бизнинг Call Center маълумот марказимизга туристлар томонидан ҳам, ресторанлар вакиллари томонидан ушбу чеклов бўйича эътирозлар келиб тушмоқда. Биз бу масала устида ишламоқдамиз. Таклифимиз шундай бўлдики, 24 соат ишлашни истайдиган кафе ва ресторанлар хавфсизлик талабларини юқори даражага кўтариши керак. Бу масала ихтиёрий серитификатлаш усулида ечилади. Хусусан, хизмат кўрсатиш муассасаси tourist-friendly тизими талабларига жавоб бериши керак. Бу тизим кўп давлатларда мавжуд. Унга кўра хизмат кўрсатиш муассасида «огоҳлантирувчи тугма» бўлади, у орқали сайёҳ тўғридан-тўғри ИИВ билан боғланиши мумкин. Ресторан ёки кафеда инглиз тилида хизмат кўрсатувчи ходимлар бўлиши, инглиз тилидаги менюлар бўлиши керак. Қўмита томонидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақида сизлар билан ҳамкорликда тадбиркорларимизни бу тизим ҳақида таништирамиз. Яқин вақтлар ичида 24 соат давомида ишлайдиган жамоат тановул муассасалари пайдо бўлади, деб ўйламан»

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-01-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг