alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

«Эътироф-2016» мукофоти тақдирлаш маросими февралда ўтказилади

Тадбирни юқори савияда ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 январдаги «Маданият, санъат, спорт ва ижодиёт соҳасидаги «Эътироф» мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимини ўтказиш тўғрисида»ги мажлис баёни қабул қилинган.

alt

«Эътироф» мукофоти «Театр, кино ва оммавий томошалар, «Эстрада, анъанавий, опера хонандалиги, «Мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати», «Тасвирий ва амалий» санъат, «Бадиий ижод, журналистика ва телевидение», «Спорт, Эътибор, эҳтиром, эъзоз» каби йўналишлар бўйича ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, «Эътироф» мукофоти тақдирлаш маросими Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, Камолот ЁИҲ, ҳамда Ёшлар маркази ҳамкорлигида 2013 йилдан буён анъанавий равишда ўтказилиб келинади.

 

Демак, 2017 йил 14 феврал санасида 2016 йил якунларига кўра эътироф этилганлар номи маълум бўлади. Албатта тақдирлаш маросимидан фоторепортаж сайтимизда. 

 

Унга қадар, ЭЪТИРОФ-2014 миллий мукофот тақдирлаш маросимида эътироф этилганлар билан бу ерда танишишингиз мумкин.

alt

Эътироф-2015 тақдирлаш маросимининг совринларини қўлга киритганлар рўйхати эса бу ерда.

alt

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-01-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг