Фаррух Зокиров Ўзбекистон Халқ артистлари клуби раиси бўлди
«Ўзбекконцерт» давлат муассасасида бугун бўлиб ўтган йиғилишда хонанда Фаррух Зокиров муассаса раҳбари Азамат Ҳайдаров таклифига кўра, Ўзбекистон Халқ артистлари клуби раиси бўлди. Бу ҳақда daryo.uz нашри хабар берди.
Мазкур клуб Ўзбекистондаги барча халқ артистлари ва хизмат кўрсатган артистларини бирлаштириши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 3 август куни мамлакатнинг ижодкор зиёли вакиллари билан учрашган Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артистлари клубини ташкил этишни таклиф қилган эди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон халқ артистлари клуби аъзоларига қуйидаги санъаткорлар киради:
Ўзбекистон Халқ артистлари Ғуломжон Ёқубов, Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Ортиқ Отажонов, Насиба Абдуллаева, Мансур Тошматов, Маҳмуд Намозов, Мардон Мавлонов, Гулсанам Мамазоитова, Рамиз Усмонов, Самандар Алимов, Ғофур ва Ғулом Эшжоновлар, Зулайхо Бойхонова, Ўзбекистон Халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимовлар.





ИЗОҲЛАР 0