ФИФА президенти Ўзбекистонга ташриф буюриши мумкин
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси аъзоси Бобур Шодиев 21 сентябрь куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашди.
Умид Аҳмаджоновнинг ташрифдан кўзлаган асосий мақсади ФИФА таснифидаги халқаро тадбир ва мусобақаларни Ўзбекистонга олиб келиш бўлди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон делегацияси футбол тарғиботини кучайтириш мақсадида ФИФАдан дунё футболининг ёрқин афсоналари ва бугуни кун юлдузларини Ўзбекистондаги ёш футболчиларга мастер-класс ўтаб бериши, шунингдек, жаҳон футболида топ-мураббийларни Ўзбекистонда назарий ва амалий машғулотлар ўтказиб бериши учун таклиф қилишда ФИФАнинг амалий ёрдам беришини сўради. Бундан ташқари, Европанинг кўзга кўринган футбол клублари ва Ўзбекистон клублари ўртасида ҳамкорликдаги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ва мутахассисларни жалб қилган қолда, ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш бўйича икки томонлама келишувга эришилди.
ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташрифи борасида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.
Манба: ЎФФ матбуот хизмати





ИЗОҲЛАР 0