Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди
Ice City'да энг жасоратли спорт намоёндалари юзлаб томошабинлар гувоҳлигида куч синашдилар. Мустақил Ўзбекистон тарихида хоккей бўйича илк чемпионатга старт берилди. Чемпионатнинг илк ўйинида тўртта хоккей жамоалари – «Тошкент» ва «Бинокор», «Ҳумо» ва «Семурғ» жамоалари ғолиблик учун куч синашди.
Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионатининг илк ўйини «Тошкент» ХЖ «Бинокор» жамоасини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Иккинчи ўйинда «Семурғ» жамоаси «Ҳумо» жамоасини 5:4 ҳисобида мағлуб этди.
Икки ой давом этадиган чемпионат доирасида жами 24 та учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб, сўнгги ўйин 17 март куни ўтказилади. 20 мартдан бошлаб учта ғалабагача ўтказиладиган икки босқичли plаy-off босқичи бошланади. Барча ўйинлар Ўзбекистондаги барча халқаро меъёрларга жавоб берадиган биринчи ва ягона «Ice City»нинг музли саҳанасида бўлиб ўтади.
ИЗОҲЛАР 0