Кинематографияни ривожлантириш марказидан танлов
Танловда ўзи тақдим этган лойиҳа асосида қисқа метражли фильмни суратга олишни истовчи барча ёшдаги профессионал ва ҳаваскор ижодкорлар қатнашиши мумкин.
Марказ танловда ғолиб бўлган энг яхши қисқа метражли фильм лойиҳасини молиялаштириш билан бирга лойиҳани тақдим этган ижодкорга фильмни ишлаб чиқариш ишларига кўмаклашади ва яратилган фильмни маҳаллий ва нуфузли халқаро кинофестивалларда қатнашишини таъминлайди.
.jpg)
Танловда иштирок этиш учун Кинематографияни ривожлантириш марказининг www.krm.uz веб-сайти ва Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар тақдим этилиши керак бўлади.
Тўлиқ маълумот билан марказнинг юқорида қайд этилган веб-сайти ва интернет тармоғидаги саҳифасида танишиш мумкин.





ИЗОҲЛАР 0