Кўриш тавсия этилмайдиган хорижий фильмлар рўйхати
Ахборот ва оммавий коммуникация соҳасида эксперт комиссияси Ўзбекистонга олиб кириш, нусха кўчириш ва тарқатиш тавсия этилмайдиган хорижий фильмлар рўйхатини тасдиқлади.
Тасдиқланган рўйхатдан «Заклятье» - «Афсун», «Астрал», «Очень страшное кино» - «Жуда қўрқинчли кино», «Пила», «У холмов есть глаза»- «Баландликларнинг нигоҳлари бор», «Обитель зла»-«Ёвузлик маскани», «Американский психопат»- «Америкалик телба» каби машҳур хориж фильмлар ўрин олган.
Кўриш тавсия этилмайдиган хорижий фильмлар рўйхатидан жами 225та хорижий кинофильмлар киритилган бўлиб, ундан мутахассислар томонидан сюжетида зўравонлик, шафқатсизлик, ваҳшийлик, беҳаёлик, наркотик ва психотроп моддалар, алкогол ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини шунингдек, ахлоқий бузуқлик, енгилтабиатлик, шаҳвоний нафсга эрк бериш, бесоқолбозлик, свингерликни тарғиб қилувчи саҳналар мавжуд фильмлар жой олган.






ИЗОҲЛАР 0