«Культура» телеканалида Ўзбекистон ҳақида фильм
Россиянинг «Культура» телеканали «Ўзбекистон: қўлга киритилган топилмалар» номли ҳужжатли фильмни суратга олиш ишларини бошлади. Ушбу ҳужжатли фильм бир соатга мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва «Караван-ТВ» ҳамкорлигида суратга олинмоқда. Фильмда замонавий Ўзбекистоннинг кўп асрлик анъаналари ва қадриятлари, ва бугунги кундаги ривожиҳақида ҳикоя қилинади. «Ўзбекистон: қўлга киритилган топилмалар» ҳужжатли фильмининг суратга олиш ишлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз каби шаҳарларда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шу билан бирга суратга олиш жараёнида табиат манзараларидан, кино ва фото ҳужжатлардан, музей артефактларидан, шахсий архив ва архив кадрлардан фойдаланилади. Фильмда машҳур архитекторларнинг, олимларнинг, тарихчи ва хаттотларнинг, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолининг интервюлари ўрин эгаллайди.

Манба: naesmi.uz





ИЗОҲЛАР 0