alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Махмуд Муродов UFC’да

MMA йўналиши бўйича Ўзбекистоннинг энг кучли жангчиси Маҳмуд Муродов Ultimate Fighting Championship ташкилоти билан шартнома тузган илк жангчи бўлди. Бу ҳақда спортчи ўзининг Инстаграм саҳифасида хабар берди.

alt

Oktagon ва XFN’да жанг қилган Муродовнинг ҳисобида 22та ғалаба ва 6та мағлубият бор. Шунингдек, у америкалик боксчи Флойд Мейвезер жамоаси аъзоси.

alt

Август ойида Маҳмуд Муродовни машҳур боксчи Флойд Мейвезер жаҳоннинг энг яхши ММА жангчиси деб таърифлаган эди. Орадан кўп ўтмай, Муродов кўп йиллик орзусига эришди. Дунёнинг энг машҳур спорт ташкилотида Хабиб Нурмагомедов, Конор МакГрегор, Тони Фергюсон каби спортчилар жанг қилади. Энди бу рўйхатга ўзбекистонлик жангчи ҳам қўшилди.

alt

Маҳмуд Муродов ўтган йили Ўзбекистон фуқаролигини қўлга киритган эди.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-09-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг