«Мақом»га бағишланган альбом
Унда мақом санъатининг фалсафаси, Форобий, Ибн Сино, Мароғий, Кавкабий каби алломалар асарлари
Бухоро Шашмақоми, Хоразм Олти ярим мақоми ва Дутор мақоми, Фарғона-Тошкент мақоми тарихига алоҳида эътибор қаратилган.

«Танбур чизғилари» деб номланган миллий нота ёзувининг кашф этилиши, ҳамда унинг воситасида Олти ярим мақом, Дутор мақомларининг ноталаштирилиши, шу билан бирга, ўтган аср бошларида мақомнинг илк бора перфокарталарга муҳрланиши ёритилган.

Мақом ижрочилигида кенг қўлланиладиган созларни ясашнинг ўзига хос хусусиятлари ва технологияси баён этилиб, машҳур усталарнинг номлари келтирилган. Кенг кўламли фотокомпозициялар билан безалган нашрда мазкур йўналишдаги санъатнинг сўнгги юз йиллик тарихига оид нодир фотосуратлар ҳам ўрин олган.

Суратларга қараб уларнинг муаллифи Равшания эканини билиб олиш қийин эмас.
Китоб-альбомга «Шашмақом. Олтин бисот» номли мультимедиа тўплами илова қилинган бўлиб, ушбу аудиоколлекция академик Юнус Ражабий бошчилигида ташкил этилган «Мақом» ансамбли томонидан 1959-1963 йиллари ижро этилган.





ИЗОҲЛАР 0