alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Машҳурлар: Ҳозир ким нима билан банд?

Ёдингизда бўлса 5 декабр куни “Зарафшон” концерт  залида “Stand Up Show” лойиҳасининг ўзбек тилида ташкил этилган илк концерти бўлиб ўтганлиги ҳақида хабар берган эдик. Ана шу концертда, бизнинг мухбиримиз фурсатдан фойдаланиб, ташриф буюрган шоу-бизнес вакилларидан улар нималар билан банд эканликлари, янги ижодий ишлар, режалари билан қизиқиб, саволга тутган. 
 
alt

Демак, ҳозир ким нима билан банд? Қандай режалар устида ишлар амалга оширилмоқда  деган саволга санъаткорларимиздан шундай жавоб олдик.

Алишер Узоқов:

alt

"Ўйлаб қарасам кўп соҳаларда ўзимни синаб  кўрибман, актёр, режиссёр, спортчи ва ҳ.к, лекин энди шоирликка қадам қўйдим". Қатраларимдан тўртлик келтираман:

Жойида олам қочиб туради,
Хадеб уринади қалам қошларинг.
Холимда айғоқчи туфи урфалаб,
Югуради, елади ҳануз эрталаб.


Абдували Ражабов:

alt

"Ижоддан анча тўхтаб қолгандим, лекин бу санъатни буткул ташлаб юборди дегани эмас. Ҳозирги кунда янги қўшиқ устида ишлаяпмиз. Худо хоҳласа янги йилга янги туҳфалар тақдим этиш ниятидаман".

Адиз Ражабов:

alt

"Янгиликлар жуда кўп. Ҳозирда янги филъмлар устида иш олиб бормоқдамиз. Бу киноларимизнинг бошқа кинолардан фарқли жиҳати шундаки, унда ёшлар ҳаёти биринчи ўринда туради, яъни биринчи фильм театр олийгоҳида ўқийдиган талабаларнинг ҳаёти ҳақида бўлса, иккинчиси автомактабда ўқийдиган ёшлар ҳусусида". 

Ҳар бир санъаткорга ижодий парвозлар тилаган ҳолда, янги ижод ишларини кутиб қоламиз.  

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-12-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг