Янгиликлар    
    
            
    Менинг армиям-менинг фахрим
    
        
            
                
                
    
    
        
            "Ватан ҳимоячилари куни" байрамини нишонлаш доирасида 
Тошкент фотосуратлар уйида "Менинг армиям-менинг фахрим" деб номланган ижодий кўргазманинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон бадиий академияси томонидан ташкил эътилиб, ундан кўзланган 
мақсад - ватанпарварлик тимсоллари, Ватан ва унинг ҳимоячилари образлари, Қуролли кучлар, ҳарбий хизмат ва йигитлик бурчи тўғрисидаги тушунчаларни турли-туман бадиий ижодий йўналишлар орқали акс эттиришдан иборат.
Кўргазмадан жой олган энг яхши ижодий ишларнинг муаллифлари дипломлар ва пул мукофотлари, фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.
        
    
        
    
                
            
    
    
    
            
        
            
            
                Kunutun.uz нинг 
Telegram’даги расмий
                каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
            
 
    
    
        Нашр санаси:
        11-01-2016
    
    
    
    
                    
                
    
                                                
                    
                    
                        
     
ИЗОҲЛАР 0