Mumtoz жилоли журнал тақдимоти бўлиб ўтди
Mumtoz magazine бу – ҳар чоракда чиқадиган ҳаёт услуби ҳақидаги журнал. У жаҳондаги сўнгги тенденцияларга, меъморчиликка, офис ва уй интерьерига, машҳур шахслар ва модага бағишланган. Журнал кенг оммага мўлжалланган бўлиб, унда рус ва ўзбек тилида чоп этилган мақолаларни кўриш мумкин. 200 саҳифадан иборат журнал 2000 нусхада чоп этилади.
Журнал бош мухаррири Нилуфар Иброхимхўжаева
«Бизни ўраб турган барча нарсадан эстетик завқ олишни ўрганиш ва атрофимизда гўзалликни яратиш керак. Эстетика билан доимий уйғунликда бўлиш, мана шу ҳаёт услубидир. Биз ушбу журнални, у Сизлар учун дид, услуб ва шинамлик дунёсига йўлбошчингиз бўлиши мақсадида яратдик».
Тақдимотни бошловчи Нилуфар Сотиболдиева олиб борди
Mumtoz журнали жамоасини қутлаш учун шу куни саҳнага қуйидаги машҳур шахслар чиқдилар:
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Турсунали Қўзиев
«Янги йил арафасида, Бизнинг юртимиз катта ўзгаришлар остонасида турган бир вақтда, халқимиз классикани, давлатимиз тарихини, нарсалар гўзаллигини қадрлаши ва замон билан ҳамнафас ва ҳамқадам бўлиши керак».
Кинорежиссёр ва сценарист Шухрат Аббасов
«Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллик даврида бир ҳаёт тизимидан иккинчи ҳаёт тизимига катта йўл босиб ўтилди. Бизнинг давлатимиз турли соҳаларда жадал равишда ривожланиб бораётгани, бу янгиланиш нишонасидир. Журналистикамиздаги ўзгаришлар ҳам бунга далолатдир».
Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Юрий Савченко
«Mumtoz журналини қўлимда тутиш ёқимли, у юртингиздаги ривожланишдан далолат беради. Ўзбекистоннинг меъморчилиги ноёб, шу сабабли ҳам у ҳақда билишлари ва қадрлашларига лойиқ. Шу кунгача Ўзбекистоннинг меъморчилиги анъаналарини ва ўзига ҳослигини сақлаб келмоқда».
Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков
Mumtoz журнали тақдимотига ташриф буюрганлар меҳмонлар.
Тақдимотдан тўлиқ фотоҳисобот бу ерда.
Mumtoz журналидан ташқари 2016 йилнинг сўнггида пойтахтимизда битта газета ва битта жилоли журнали кенг омма ҳукмига тақдим этилди.
CAFB.Asia номли мода, маданият, гўзаллик дунёси ҳақидаги янгиликлар газетаси чоп этила бошланди. Газета жамоаси ўз муштарийларини шарқ гўзаллиги, маҳаллий рассом ва дизайнерлар, рестораторлар, ёзувчилар ва шунчаки истеъдодли шахслар билан таништириб боришни ваъда қилган. 14та саҳифадан иборат газета 2000 нусҳада чоп этилади.

«Самарканд Дарвоза» кўнгилочар савдо мажмуаси томонидан The Mag журнали чоп этилди. Журналнинг биринчи сони 2016 йил якунларига бағишланган бўлиб, интервьюлар, шахслар ва кўпгина бошқа мақолалар журнал саҳифаларидан жой олган. 160 саҳифадан иборат журнал 10 000 нусҳада чоп этилади.

Шуни қайд этиш жоизки, сайтимиз жамоаси 2015 йилнинг 6 ноябрида юртимизда илк марта MYDAY Digest номли рангли газетани пойтахтимиз ахлига тақдим этган эди. Ўшандан бери шу кунгача газета, ҳар ой икки марта, 3000 нусхада чоп этилиб келмоқда. Газета ҳаёт услуби ва пойтахтимиздаги вақтичоғликларга бағишланган бўлиб, уни шаҳримизнинг кўзга кўринган масканларидан бепул равишда олиб, мутолаа қилиш мумкин.

2016 йил декабрь ойининг ўрталарида эса сайтимиз жамоаси ўз муштарийларига яна бир туҳфа тақдим этди, яъни биринчи MYDAY Special – маданият ва санъат, вақтичоғлик ҳодисаларига, ҳамда ёрқин шахсларга бағишланган илк жилоли журнални чоп этдик. Журнал 16 декабрдан ўз ўқувчиларини пойтахтимизнинг энг яхши ресторан, кафе, дўкон ва фитнес клубларида кутмоқда. Журнал бепул тарзда тарқатилади. 120 саҳифадан иборат журнал 3000 нусҳада чоп этилади.





ИЗОҲЛАР 0