NEST ONE - Ўзбекистоннинг биринчи осмонўпар биноси
NEST ONE - Tashkent City ҳудудида қурилаётган ноёб концепцияга эга бино шундай номланди. NEST ONE кўп функцияли турар-жой мажмуаси аҳолиси учун қулай ва ишончли «уя» ни ифодалайди. Осмонўпар бино учун ном танлашда лойиҳа учун танланган «осмон ҳамма учун» концепциясидан келиб чиқилган.
29 август куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида осмонўпар бино 51 қават = 266,5 метр бўлиши эълон қилинди. Аввалги матбуот анжуманида қайд этилган баландликдан 51,5 метр юқори.
Кўп функцияли бинода офислар, ресторанлар, спорт майдончалари, бошқа жамоат жойлари ва ҳашаматли 746та хонадон бўлади. Ҳафтада 7 кун, кунига 24 соат бино хавфсизлик хизмати ва видеокузатув камералари муҳофазаси остида бўлади. Бундан ташқари, ҳар бир хонадонга масофадан бошқариш тизими ўрнатилади, унинг ёрдамида дазмол ўчирилганлигини текшириш, бошқа электр жиҳозлари ишлаяптими, квартирага қайтиб келишдан олдин кондиционерни олдиндан ёқиш ва яна кўп нарсаларни бошқариш мумкин.
Ишлаб чиқувчи компаниялар вакиллари Мурод Назаров ва Уғур Озгювен бўлғуси осмонўпар бинонинг лойиҳаси, дизайни ва хавфсизлигига оид янги тафсилотлар ҳақида сўзлаб беришди.
Мурод Назаров, Murad Buildings компанияси раҳбари: |
NEST ONEнинг ноёб хусусиятларидан бири ушбу 3 000 квадрат метр. Бу майдон 33 жамоат жойлари, жумладан, меҳмон хоналари, конференция заллари, SPA-салонлари, фитнесс маркази, сузиш ҳавзаси, кутубхона ва бошқалар орасида тақсимланади. Буларнинг барчаси ягона бошқарув тизими доирасида барча осмонўпар бино аҳолисига тақдим этилади».
Уғур Озгувен, Ozguven меъморий бюроси директори: |
Қурувчиларнинг фикрига кўра, бинонинг пойдевори учун ноёб баррет тизими қўлланилади, бу тизим Ўзбекистонда илк бор қўлланилмоқда. Бундан ташқари, Истанбул университетида зилзила синовлари ўтказилди ва бино 9 баллгача бўлган зилзиладан омон қолишига ишонч ҳосил қилинди. Яна бир муҳим масала - шамол. Ишлаб чиқувчилар томонидан Германияда объектнинг шамол симуляцияси синовлари ўтказилди. Бинонинг ҳар бир қаватида шамол оқимлари тренажерларда синалди. Ушбу синовлар натижасида бинонинг олд тизими батафсил ҳисоблаб чиқилган.
Шунингдек, бўлғуси осмонўпар бинони махсус бетон билан таъминлаш учун шаҳарнинг чеккасида бетон завод қурилади, бу завод фақатгина NEST ONE лойиҳасини бетон билан таъминлайди.
Ўзбекистоннинг энг юқори ва кўп функцияли биносида кўчмас мулкни сотиш 2019 йил 14 сентябрда бошланади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қурилиш ишлари 2021 йилнинг декабр ойида тамомланади.
ИЗОҲЛАР 0