Оскар мукофотига аризалар қабул қилинади
Ўзбекистон Оскар қўмитаси Оскар мукофотининг «Энг яхши халқаро бадиий фильм» номинациясига Ўзбекистон киноижодкорларидан аризалар қабул қилиш бошланганлигини маълум қилди.
Аризалар жорий йилнинг 27 августидан 12 сентябрига қадар Ўзбекистон Оскар қўмитасининг координацион маркази ҳисобланган Ўзбекистон миллий кинокомиссиясида қабул қилинади.
Келиб тушган мурожаатлар 13-14 сентябр кунлари Қўмита томонидан кўриб чиқилади. 16 сентябр куни АҚШ киноакадемияси мукофоти учун Ўзбекистон номидан илгари суриладиган фильм номи расман эълон қилинади.
Танловда давомийлиги 40 дақиқадан кам ва асосий тили инглиз тили бўлмаган бадиий тўлиқ метражли фильмлар иштирок этиши мумкин. Бундан ташқари, номзод фильм 2018 йилнинг 1 октябридан 2019 йил
30 сентябрига қадар камида 7 кун давомида кинотеатрларда намойиш қилинган бўлиши лозим.
ИЗОҲЛАР 0