alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

«Ўзбегим ёшлари» PIKKELING Халқаро фольклор фестивалида

Санъаткор ёшларимиз юртимиз довруғини жаҳонга ёйишда давом этишмоқда. Айни дамда «Ўзбегим ёшлари» ансамбли 26 июль-02 август кунлари Бельгияда бўлиб ўтаётган PIKKELING 48-Халқаро фольклор ва ҳосил фестивалида иштирок этмоқда. Мазкур фестиваль анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилиб, унда 5та чет давлатдан ташриф буюрадиган жамоалар ва бир нечта маҳаллий гуруҳлар иштирок этадилар. Таъкидлаб ўтиш жоиз, бу йил илк маротаба Ўзбекистон мазкур фестивалда қатнашмоқда.

altaltalt

«Ўзбегим ёшлари» ансамбли намойиш этаётган рақс ва қўшиқлари барчада катта қизиқиш уйғотмоқда. «Айниқса Тошкент, Фарғона, Хоразм, Бухоро миллий қўшиқ ва рақслари жуда катта олқишлар билан кутиб олинди», - дейди ансамбль аъзоларидан бири, Омадбек Аҳмаджонов.

altalt

Ҳамюртларимизга мазкур фестивалдаги иштирокларида омад тилаб қоламиз.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-07-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг