Ўзбек фильмлари халқаро кинобозорда сотилди
Filmart - Осиё қитъасининг энг йирик кино ва телевизион маҳсулотлар бозорида «Сабот», «Сарвқомат дилбарим», «Ойқиз эртаги», «Иссиқ нон», «Исломхўжа», «Элпарвар» ва «Назира» каби ўзбек бадиий фильмлари сотилди.
«Ўзбекистон — Ислом цивилизацияси маркази», «Хожаи жаҳон Абдуҳолиқ Ғиждувоний», «Қадимий Бухоро», «Хожа Баҳовуддин Нақшбанд», «Ҳақиқат қиличи» номли ҳужжатли ва «Урушнинг сўнги қурбони», «Мама» қисқа метражли фильмлари ҳам киношунослар томонидан юксак баҳоланиб, улар бўйича ҳам шартномалар тузилган.
Мўғулистоннинг Digital content дистрибьютерлик компанияси кинобозорга олиб борилган юқоридаги барча фильмларга харидор бўлиб, уларни ўз мамлакати ҳудудида намойиш этиш билан бирга хориждаги ҳамкорлари орқали жаҳонга тарқатиш бўйича узоқ муддатли шартнома имзолаган.
Шунингдек, Франциянинг All rights entertainment ва Япониянинг Nikkatsu corporation компаниялари билан ҳам узоқ муддатли шартномалар тузилган.
ИЗОҲЛАР 0